Германия Кубоги финал баҳси доирасидаги «Боруссия Д» ҳамда «Бавария» жамоалари ўртасидаги учрашувда Гвардиола шогирдлари ғалаба қозонди. Бу ҳақда Uff.uz маълум қилди.
Қўшимча вақтнинг 17-дақиқасида Арен Роббен томонидан киритилган гол учрашув тақдирини ҳал қилди деса ҳам бўлади, сабаби қўшиб берилган дақиқаларда Мюллернинг голи қарши ҳужумда киритилди.
Шундай қилиб, «Бавария« Германия Кубоги соҳибига айланди. Мюнхенликлар кетма-кет иккинчи бор ушбу унвонни қўлга киритди.
Изоҳ (0)