Криштиану Роналду умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтди
«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду жароҳатидан тўлиқ қутулди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Португалиялик футболчи умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтди. Шунингдек, Пепе, Дани Карвахал ва Анхел Ди Мариялар ҳам машғулотларга киришган. Бу футболчиларнинг ҳаммаси «Селта»га қарши ўйинни ўтказиб юборган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» 38-турда «Эспанёл» билан ўйин ўтказади.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар