14 май куни Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Алишер Файзнинг навбатдаги концерти бошланди. Концертни сўз устаси Ботир Имомхўжаэв олиб бормоқда. «Дарё» нашри ходимлари концертнинг иккинчи кунида меҳмон бўлди ва концертдан олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Алишер Файзнинг навбатдаги концертида ҳар куни ҳар хил чиқишлар намойиш этиш режалаштирилган. Жумладан, 17 май куни хонанда ўзбек эстрадаси вакили Шаҳзода билан дуэт куйласа, 18 май куни концертга Райҳон ташриф буюради. Сабаби Алишер Файз хонанда Райҳонга атаб қўшиқ куйлаган.
Концертнинг ҳар бир кунида таниқли санъаткорларни учратиш мумкин. Масалан, дастлабки кунларда Алишер Файзнинг устози Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Мавлуда Асалхўжаева, Гулсанам Мамазоитова, Сардор Раҳимхон, Зиёда, Ҳалима Ибрагимова ва бошқа ижодкорлар ташриф буюрди.
Изоҳ (0)