Samsung компанияси 12 июнь куни Нью-Йоркда ўз планшетларининг янги авлодини тақдим этади. Бу ҳақда mail.ru хабар берди.
Аввалроқ тарқалган маълумотларга кўра, Samsung Super AMOLED дисплейли Galaxy Таб С планшетларини намойиш этади.
Ҳозиргача маълум бўлгани шуки, компания Galaxy Таб С’нинг тўртта модификациясини чиқармоқчи. Булар 8,4 дюймли ва 10,5 дюймли иккитадан планшетлардир. Уларнинг барчаси 2560×1600 пикселли дисплей, Galaxy S5 каби «тешик-тешик» пластик дизайни ва бармоқ изи сканерига эга бўлади.
Super AMOLED планшетлари билан бирга, Samsung яна бир янги қурилмаси — LCD-дисплейли 13,3 дюймли планшетни ҳам тақдим этиши тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)