Наманганда «Юксак маънавиятли авлод» республика иқтидорли ёшлар фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Биринчи ва иккинчи босқичларида 77 минг нафардан зиёд 14—25 ёшли ўғил-қиз иштирок этган фестивалнинг вилоят босқичида 216 нафар ёш ўз омадини синаб кўрди. Ҳайъат аъзоларига Президент асарлари билимдони, юксак маънавиятли авлод, ёш журналист, ўз асарларида миллийликни акс эттирган рассом ва дизайнер, ёш санъаткорлар, энг иқтидорли ҳунарманд каби номинациялар бўйича ижодий ишларини тақдим этди.
М. Азизхўжаева, М. Дадажонова, Б. Билолиддинов, М. Иномова, С. Каримова, А. Абдулҳамидов, А. Деҳқонов сингари ўқувчи-ёшлар тегишли йўналишлар бўйича ғолибликни қўлга киритди. Улар энди фестивалнинг мамлакат босқичида қатнашади.
Тадбир ғолиб ва совриндорларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Изоҳ (0)