Самарқанд шаҳрида теннис бўйича ўтказилаётган ATP-Challenger туркумига кирувчи халқаро турнирнинг яккалик баҳсларида чорак финал учрашувлари ўтказилди, деб хабар берди Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Мазкур халқаро турнирда тўртинчи рақам остида сараланган Фаррух Дўстов ушбу босқичда россиялик Валерий Рудневни 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этиб, зафарли одимлашда давом этмоқда.
Энди Фаррух финал йўлланмаси учун кечадиган баҳсда Бои Вестерхоффга (Голландия) қарши кортга тушади. Голландиялик теннисчи чорак финалда россиялик Карен Хачановни 6:1, 6:4 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди.
Иккинчи ярим финал баҳсида Гералд Мелсер (Австрия) — Аслан Карацев (Россия) ўзаро куч синашади.
Изоҳ (0)