14 май куни Тошкент вақти билан соат 23:45 да Италиянинг Турин шаҳридаги «Ювентус» стадиони Европа лигасининг ҳал этувчи баҳсига мезбонлик қилади. Унда Португалиянинг «Бенфика» ва Испаниянинг «Севиля» жамоалари чемпионлик масаласини ҳал қилади. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
«Спорт» телеканалидаги манбамиз маълумотига кўра, канал «Севиля»—«Бенфика» учрашувини эфирга узатмайди.
Бундан ташқари, Европа Чемпионлар лигаси баҳслари ҳам «Спорт» канали орқали намойиш этилиши ноаниқ бўлиб қолмоқда.
Изоҳ (0)