Самарқанд шаҳрида теннис бўйича ўтказилаётган ATP-Challenger туркумига кирувчи халқаро турнирнинг яккалик баҳсларида чорак финалчилар аниқланди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Бош соврин учун курашни давом эттирадиган саккиз нафар теннисчи орасидан ўзбекистонлик Фаррух Дўстов ҳам ўрин эгаллади.
Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси нимчорак финалда голландиялик Ван дер Дюймни икки сет якунларига кўра 6:4, 6:4 натижаси билан мағлуб этди.
Чорак финалда Фаррух Дўстов россиялик Валерий Руднев билан куч синашади. Россиялик теннисчи нимчорак финалда Денис Малчановни (Украина) 4:6, 6:3, 6:4 ҳисобида енгди.
Чорак финал учрашувлари 16 май куни ўтказилади.
Изоҳ (0)