Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Виктор Карпенко, Максим Шацких ва Улуғбек Бақоев учун май ойида ўтказиладиган Уммон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини хайрлашув учрашуви бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Бунёдкор» матбуот хизмати ходими Аброр Имомхўжаев Twitter’даги саҳифасида маълум қилган, деб ёзади Uff.uz.
«Ўзбекистон футбол федерацияси миллий терма жамоа сафида 50 дан зиёд учрашувда майдонга тушган ва ҳозирда термадаги фаолиятини якунлаган футболчилар билан муносиб хайрлашишни режалаштирган, — деб ёзади Аброр Имомхўжаев. — Уммон билан Тошкентда ўтказиладиган учрашувда Виктор Карпенко, Максим Шацких ва Улуғбек Бақоев майдонга тушади ва мухлислар олқиши остида терма жамоа билан хайрлашиш имкониятига эга бўлади!»
Изоҳ (0)