Россия пойтахти Москва шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ўтказилган анъанавий халқаро турнирда ўзбекистонлик Тахмина Икромова бир йўла тўртта олтин медалга сазовор бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
30 нафардан зиёд спортчи иштирок этган мусобақада Тахмина арқон, обруч ва предметларсиз бажарилган машқларда энг юқори балл жамғариб, мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.
2004 йили Самарқанд шаҳрида таваллуд топган Тахмина Икромовага халқаро турнир якунида ташкилотчилар томонидан таъсис этилган махсус совға тантанали суръатда топширилди.