Шарқий ҳарбий округда хизмат қилаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга янги уйларнинг калити топширилди, деб хабар беради ЎзА.
Ўзбекистонда Ватан ҳимоячиларини уй-жой билан таъминлаш бўйича қабул қилинган давлат дастури доирасида замонавий уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш ишлари изчил давом этмоқда. Жумладан, Наманган вилоятида ҳарбийлар учун ҳар бири 32 хонадондан иборат иккита ва 48 хонадонли битта кўп қаватли уй қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Янги уй билан таъминланганлар орасида кичик сержант Рустам Мансуров ҳам бор.
– Оиламиз учун янги уй ажратилганидан беҳад хурсандмиз, – дейди Рустам. – Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ислом Каримов томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик биз, ҳарбийларни янада руҳлантириб юборди. Уйидан, оиласидан хотиржам киши самарали меҳнат қилади. Биз, ҳарбийлар учун эса бу икки ҳисса муҳимдир. Бундай эътибор бизни Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга ундайди.
– Ҳарбийлик касбини танлаганимдан фахрланаман, – дейди майор Жаҳонгир Усмонов. – Биз, ҳарбий хизматчилар ва оила аъзоларимизга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиздан беҳад миннатдормиз.
Янги уйда ҳарбийларнинг оила аъзолари учун барча зарур шарт-шароит яратилган.
Изоҳ (0)