Биринчи ўзбек блокбастери сифатида энг кўп шов-шувларга сабаб бўлган «Геолог. Ажалдан кучлироқ» фильмининг премьераси белгиланди, деб хабар берди Popcorn.uz.
22 май куни соат 18:00 да «Самарқанд дарвоза» савдо мажмуасида бўлиб ўтадиган премьерага санъат, спорт ва шоу-бизнес олами вакиллари таклиф этилиши кутилмоқда.
Хабарда таъкидланишича, савдо мажмуасининг иккинчи қаватида фильм тақдимоти бўлиб ўца, мазкур жараённи кўпсонли томошабинлар учинчи ва тўртинчи қаватларда туриб бевосита томоша қилиш имконига эга бўлади.