Халқаро гимнастика федерацияси (ФИГ) Ижроия қўмитасининг Қувайтда ўтказилган йиғилишида бадиий гимнастика бўйича уч карра Россия чемпиони Елизавета Назаренкованинг Ўзбекистон терма жамоаси сафига ўтиши маъқулланди. Бу ҳақда 12news.uz хабар берди.
Уч карра Жаҳон Кубоги совриндори, 2013 йилги Бутунжаҳон ўйинлари бронза медали совриндори Назаренкова энди халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Ҳозирча Ўзбекистон гимнастика федерацияси ушбу янгилик тафсилотлари ҳақида хабар бермади.
Маълумот ўрнида: Лиза Назаренкова Мурманскда спортчилар оиласида таваллуд топган. Отаси сузиш бўйича спорт устаси, онаси эса бадиий гимнастикада худди шундай унвон эгаси.
Изоҳ (0)