Хонанда Муниса Ризаева ҳамда Жасур Ғойиповнинг тўйи бекор қилингандан сўнг турли хил гаплар кўпайиб кетди. Бу гап-сўзларга ойдинлик киритиш мақсадида «Sayyod» сайти ходимлари уларни юзлаштирди ва ушбу суҳбатдан расмлар тақдим этди.
«Sayyod» сайти вакиллари хонандаларни алоҳида суҳбатга деб таклиф қилган. Улар юзлаштирилганда тарқалган гапларнинг барчаси ёлғонлиги фош бўлган. Суҳбат давомида икки томон ўртасида келишмовчилик юзага келиб, бунга санъаткорларнинг вакиллари ҳам аралашган.
Муниса Ризаеванинг таъкидлашича, у тўй тўхтатилгандан сўнг онаси билан собиқ қаллиғининг уйига борганида Жасур Ғойипов у билан гаплашишни истамаган ва кетиб қолган. Муниса Жасурнинг ушбу ҳаракатларини реклама учун қилинган, деб баҳоламоқда. Буни Жасур Ғойипов рад этмоқда.
Хабарда тўйнинг тўхталишига асл сабаб ошкор этилмаган. «Sayyod»нинг таъкидлашича, сабаблар ушбу суҳбат суратга олинган видео эълон қилинганида маълум бўлади.
Изоҳ (0)