БААнинг Дубай шаҳрида йўловчи автобуси ва юк автомобили ўртасида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Gulf News хабар бермоқда.
«Кун»нинг ёзишича, Шарқий ва Жанубий Осиё мамлакталаридан келган 27 нафар йўловчини олиб кетаётган автобус йўл ёқасида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган.
Ҳозирги вақтда транспорт воситаларининг эгалари ҳодиса тафсилотларини ўрганиш мақсадида ҳибсга олинган. Автобуснинг покистонлик 40 ёшли ҳайдовчиси эса шифохонага ётқизилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)