Бугун,11 май куни Англия Премьер лигасининг якуний 38-тур учрашувларига старт берилади. Барча ўйинлар бир вақтнинг ўзида старт олади. Айтиш керакки, мазкур тур ҳаммасига нуқта қўяди, деб ёзади Uff.uz.
Жумладан, бу турда «Челси» сафарда «Кардифф» меҳмони бўлади. Гарчи, чемпионлик учун уларда имконият қолмаган бўлса-да, кумуш медаль учун кураш олиб боради.
Ғолиблик учун «Сити»га ягона рақиб бўлган «Ливерпул» бўлса, ўз майдонида «Нюкасл» клубини қабул қилади.
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси сафарда «Норвич Сити» меҳмони бўлса, «Манчестер Юнайтед» ҳам сафарда «Саутгемптон» билан ўйнайди.
Изоҳ (0)