• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент Ислом Каримов Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида Тошкентдаги Хотира майдонига ташриф буюрди, деб хабар берди ЎзА. Давлат раҳбари ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

    Ислом Каримов Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўймоқда. Фото: ЎзА

    Ислом Каримов Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўймоқда. Фото: ЎзА

    Президент Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

    – Бугун барча ватандошларимиз, бутун халқимиз Хотира ва қадрлаш куни деб ном олган улуғ айёмни, фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 69 йиллигини кенг нишонламоқда, – деди Ислом Каримов оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатда. – Шу кунларда барчамиз ўз инсоний бурчимизни адо этиб, бугунги тинч ҳаётимиз учун, мусаффо осмонимиз учун жанг майдонларида жон бериб урушдан қайтмаганларни эслаймиз, уларнинг арвоҳларини шод этиб, ўчмас хотираси олдида бош эгамиз.

    Бугун орамизда соғ-саломат ҳаёт кечираётган, барчамиз учун азиз ва муҳтарам бўлган нуроний отахон ва онахонларимизга, урушда қатнашган мардларга, шу билан бирга, фронт ортида меҳнат қилиб, Ғалаба кунини яқинлаштиришга муносиб ҳисса қўшган юртдошларимизга чин қалбимдан ҳурматимни билдираман ва уларга ўз номимдан, бутун халқимиз номидан бардамлик, узоқ умр, бахтли ҳаёт тилайман, деди давлат раҳбари.

    Мотамсаро она ҳайкали. Фото: ЎзА

    Мотамсаро она ҳайкали. Фото: ЎзА

    Президент кишилик тарихидаги энг қонли, энг катта йўқотиш ва мислсиз қурбонларга, эл-юртимиз ўртасида қанча-қанча мусибат ва офатлар, ғам-аламларга, бева-бечоралар ва етимларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган бешафқат уруш тугаганига деярли 70 йил тўлган бўлса-да, машъум урушни эсидан, хаёлидан чиқарган бирорта ҳам хонадон йўқлигини қайд этди.

    «Ўйлайманки, бу борада баъзи бир рақамларни такрор ва такрор эсимизга олишимиз, болаларимизга, ёш авлодимизга етказиб туриш учун уларни доимо хотирамизда сақлашимиз даркор», — деб таъкидлади давлат раҳбари.

    Агар урушдан олдин Ўзбекистонда 6,5 миллионга яқин аҳоли яшаган бўлса, шундан 1,5 миллиондан кўпроғи жангларда қатнашган. Ёки ўша пайтдаги халқимизнинг тахминан учдан бир қисми қўлига қурол олиб, жангу жадалларда иштирок этган, қонини тўккан.

    Ўша ёвуз урушда 500 мингга яқин юртдошларимиз ҳалок бўлган, қанча одам бедарак кетган, қанча-қанча инсонлар майиб-мажруҳ бўлиб қайтган.

    «Шунинг учун ҳам урушда ҳалок бўлганларнинг, урушдан қайтмаганларнинг номларини пойтахт марказида ва жойларда барпо этилган Хотира майдонларида олтин ҳарфлар билан муҳрлаб қўйиб, бундан 16 йил олдин 9 май санасига Хотира ва қадрлаш куни деб ном берганимиз нақадар тўғри бўлганини бугун ҳаётнинг ўзи яна бир бор тасдиқлаб бермоқда», — дея эътироф этди Ислом Каримов.

    Мотамсаро она ҳайкали. Фото: ЎзА

    Мотамсаро она ҳайкали. Фото: ЎзА

    Президент уруш ҳеч қачон қайтарилмаслиги учун бундай фожиа ва балоларнинг олдини олиш, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиш зарурлигини таъкидлади.

    Афсуски, бугунги кунда дунёнинг турли ҳудуд ва минтақаларида, олис ва яқин атрофимизда қарама-қаршилик ва зиддиятлар тобора кучайиб бораётганини кўрмоқдамиз.

    Бундай таҳликали вазиятда бизнинг ёндашувимиз ва қарашларимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низомида, халқаро ҳуқуқий нормаларда белгилаб, муҳрлаб қўйилган асосий принципларни сўзсиз бажаришдир, зўравонликка, куч ишлатишга йўл қўймасликдир.

    Юзага келадиган қарама-қаршиликларни, низоларни фақат сиёсий йўл, тинч воситалар билан ҳал этиш лозим, давлатларнинг сиёсий суверенитети ва чегаралари дахлсизлигининг бузилишига йўл қўймаслик зарур. Бу бизнинг қатъий сиёсатимиздир, деди давлат раҳбари.

    Сўзимнинг ниҳоясида муҳтарам фахрийларимизни, бутун халқимизни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор табриклаб, барча-барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака тилайман, деди Президент Ислом Каримов.

    Мотамсаро она ҳайкали. Фото: ЎзА

    Мотамсаро она ҳайкали. Фото: ЎзА

    Шу куни Мотамсаро она ҳайкали пойи гулларга бурканди. Хотира майдони оқшомга қадар юрт тинчлиги ва озодлиги, авлодларнинг порлоқ истиқболи учун жонини фидо қилган ватандошларимиз хотирасига ҳурмат бажо этиш учун келган зиёратчилар билан гавжум бўлди.

    10.05.2014, 10:00   Изоҳ (0)   42166
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги цирк манежи 150 тонна сув қуйилган бассейнга айланади

    08.05.2014, 13:40

    Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тошкентда ўқув машғулоти ўтказди

    08.05.2014, 13:11

    Учинчи шерикларини ўлдирган икки гиёҳванд қўлга олинди

    06.05.2014, 11:15

    Тошкентда биринчи жайдари итлар кўргазмаси ўтказилди (фото)

    05.05.2014, 16:10

    Тошкент ҳайвонот боғига Ҳимолай айиқлари ва пумалар келтирилади

    05.05.2014, 11:42

    Тошкент темир йўл вокзали яқинида 12-автобус ёниб кетди

    05.05.2014, 11:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.