Футзал бўйича Осиё чемпионатларида 13 марта иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида учинчи марта бронза медални қўлга киритди, деб хабар берди Uff.uz.
Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ўтказилган чемпионатда Ўзбекистон вакиллари учинчи ўрин учун кечган баҳсда Қувайт терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Терма жамоа таркибида голларга Дилшод Раҳматов ва Фарҳод Абдумавлонов муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов қўл остидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси мусобақа гуруҳ босқичида Қирғизистон билан дуранг ўйнади (2:2), Япония (2:1) ва Жанубий Корея (3:0) терма жамоаларини мағлубиятга учратди. Ливан терма жамоасига қарши кечган чорак финал ўйинида эса ўзбекистонлик футболчилар 6:2 ҳисобида зафар қучган эди. Ярим финалда эса ўзбекистонликлар Осиёнинг энг кучли терма жамоаси – Эронга 10:0 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Изоҳ (0)