FIFA Ироқ футбол федерациясини вақтинча дисквалификация қилиши мумкин. Ташкилот ироқликлардан май сўнгига қадар федерация президентлигига янги сайлов ўтказишни талаб қилмоқда, деб ёзади Uff.uz.
Спорт арбитраж суди 2011 йил 18 июнда бўлиб ўтган сайловни ҳақиқий эмас, деб топган эди. Бунга сабаб, Ироқ сайлов олдидан ташкил этиладиган тайёргарлик йиғилишини ўтказмаган. Бу эса FIFA қоидаларини бузиш ҳисобланади.
Халқаро футбол федерацияцияси бош котиби Жером Валке ва ОФК бош котиби Дато Алекс Сусей Ироқ футбол федерациясини бу ҳақда расман огоҳлантирди.
Изоҳ (0)