8 май куни Алишер Навоий номидаги кино саройида «Юрак йиғлар» фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Фильм режиссёри — Акром Шахназаров.
Бош ролларни хонандалар Сарвар ва Комил ҳамда актриса Зарина Низомиддинова ижро этган. Картина ғояси ва сценарийси ҳам йигитларга тегишли.
Фильм премьерасига эстрада вакиллари ҳам ташриф буюрди. Жумладан, Лола Йўлдошева, Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Лола Аҳмедова, «Манго» гуруҳи хонандалари ва бошқаларни учратиш мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, «Юрак йиғлар» фильмига гуруҳ хонандаларидан ташқари, ўзбек эстрадасининг яна бир вакили — Шаҳзода ҳам саундтрек ижро этган эди.
Изоҳ (0)