FIFA май ойи учун миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси олдинги ойдаги 53-ўрнини сақлаб қолди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Ўзбекистон терма жамоасида 577 очко бор. Эрон ва Япония терма жамоалари ҳам апрель ойида эгаллаган ўринларида қолди. Фақатгина Жанубий Корея 1 поғона кўтарилиб, 55-ўриндан жой олди.
Рейтингни ҳамон Испания терма жамоаси бошқариб турибди. Бразилия терма жамоаси эса икки поғона кўтарилиб, анчадан буён биринчи марта кучли тўртликка кира олди.
- 1 (аввалги рейтингдаги ўрни — 1). Испания — 1460
- 2 (2). Германия — 1340
- 3 (4). Португалия — 1245
- 4 (6). Бразилия — 1210
- 5 (4). Колумбия — 1186
- 6 (5). Уругвай — 1181
- 7 (6). Аргентина — 1178
- 8 (8). Швейцария — 1161
- 9 (9). Италия — 1115
- 10 (10). Греция — 1082
- 37. (37) Эрон — 715
- 47. (47) Япония — 613
- 53. (53) Ўзбекистон — 577
- 55. (56) Жанубий Корея — 551
Изоҳ (0)