7 май куни Тошкент шаҳридаги «Muloqot.Uz» кафесида Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Номозов ва мухлислари билан ижодий учрашув ўтказилди. Учрашув савол-жавоблар билан бошланди.
Мухлислардан бирининг «Interнетдан фойдалана оласизми?» деган саволига Маҳмуд Номозов «Interнетни энди ўрганишни бошлаяпман, ‘Дарйў янгиликларининг ашаддий мухлисиман, ‘Мулоқот’ ижтимоий тармоғида ҳам ижодимиз ҳақида янгиликлар бериб борамиз», – деб жавоб берди.
Ижодий учрашувда хонанда Тошкент шаҳрига атаб куйлаган қўшиғи ҳақида сўзлади. Маҳмуд Номозовнинг таъкидлашича, ушбу тарона санъаткорнинг 19—21 май кунлари «Истиқлол» саройида бўлиб ўтадиган концертида ижро этилади.
8 май Маҳмуд Номозовнинг таваллуд топган куни бўлгани сабабли «Мулоқот» сайтлар тармоғи томонидан хонандага «Кўза» деб номланган торт совға қилинди.
Энг яхши савол эгаларига Маҳмуд Номозовнинг укаси Мусулмон Намознинг акаси ҳақида ёзган «Юлдузлар шамоли» китоби тақдим этилди.
Изоҳ (0)