2014 йил 16 майдан Ўзбекистоннинг иккита вилоят маркази — Бухоро ва Фарғонани бирлаштирадиган мунтазам авиақатнов йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг сайтида хабар берилган.
Тошкент—Бухоро—Фарғона—Бухоро—Тошкент йўналиши бўйича қатнов ҳафтада бир марта жума кунлари Ил-114-100 самолётида қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- Тошкентдан учиш — 12:10, Бухорога етиб бориш —13:55
- Бухородан учиш — 14:35, Фарғонага етиб бориш — 16:20
- Фарғонадан учиш — 17:00, Бухорога етиб бориш — 19:00
- Бухородан учиш — 19:40, Тошкентга етиб келиш — 21:10
Изоҳ (0)