БМТ бош котиби Пан Ги Мун 5 май, душанба куни Абу Дабига қилган ташрифи чоғида Украинадаги инқирозни мувофиқлаштиришда воситачи сифатида қатнашишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Agence France-Presse агентлиги хабарига асосланиб «РИА Новости» маълумот берди.
«Инқирозни тинчлик йўли билан бартараф этиш керак. Агар зарурат туғилса, мен бунда иштирок этишга тайёрман», — дейди Пан Ги Мун AFP агентлигига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг февраль ойи охирларида Украинанинг жануби-шарқий ҳудудларида ҳукуматга қарши қаратилган оммавий чиқишлар бошланди. Бу чиқишлар маҳаллий фуқаролар томонидан мамлакатда ҳукуматнинг мажбурий ўзгариши ва бунинг оқибатида Юқори рада томонидан рус тилидан маҳаллий тил мақоми олиб ташланишига уринишга жавоб тариқасида амалга оширилди. Ҳукумат билан намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар маркази Киевдаги Донбасс маъмурий ҳудуди бўлди.
Изоҳ (0)