Европа Чемпионлар лигаси ярим финалида «Атлетико» жамоасига мағлуб бўлган «Челси» жамоаси бу мавсумдаги еврокубокларда қолган ягона инглиз жамоаси эди. Шу тариқа, 2003—2004 йиллардаги мавсумдан бери илк бор бу йил еврокубоклар финали инглиз жамоаларисиз ўтадиган бўлди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
2003—2004 йиллардаги мавсумда Чемпионлар лигасида «Порту» ва «Монако» жамоалари тўқнаш келган эди. Ўша йилги УЕФА Кубоги финалида эса «Марсел» ва «Валенсия» баҳс олиб борган.
Хабарда таъкидланишича, Жозе Моурино фаолияти давомида олтинчи марта Чемпионлар лигаси ярим финалида мағлубиятга учрамоқда.
Изоҳ (0)