Malaysia Airlines авиакомпаниясининг йўқолган «Боинг»ини излаш ишлари янги босқичга ўтди. Қидирув ишларини мувофиқлаштириш маркази сайти хабарига кўра, ушбу босқичда ҳаводан фаол қидирув ишлари олиб борилмайди.
Марказ хабарига кўра, яқин вақт ичида асосий эътибор Ҳинд океани тубидаги қидирув ишларига қаратилади. «Кун»нинг ёзишича, ҳозиргача Янги Зеландия, Япония ва Малайзия ўз қидирув самолётларини чақириб олганини маълум қилган, Хитой томони эса ҳозирча бу борада ҳеч қандай баёнот берганича йўқ.
27 апрель куни АҚШ президенти Барак Обама Малайзияга ташрифи давомида йўқолган «Боинг»ни излаш ишлари тўхтатилмаслигига ваъда қилган ва АҚШ бу борада қўлидан келган барча ёрдамни беришга тайёр эканлигини айтиб ўтган эди. Ҳозирги вақтда АҚШ йўқолган лайнерни сув остида қидириш ишларида иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)