Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззахда мактаб ўқувчиларининг тасвирий санъат фестивали бўлиб ўтди. Унда 100 нафарга яқин ўқувчининг рангтасвир, наққошлик, бадиий тўқувчилик, каштачилик ва тасвирий санъатнинг бошқа йўналишлари бўйича ижодий ишлари намойиш этилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Жиззахдаги тасвирий санъат фестивалида. Фото: ЎзА

Жиззахдаги тасвирий санъат фестивалида. Фото: ЎзА

Фестивал доирасида Дўстлик туманидаги 3-болалар мусиқа ва санъат, Бахмал туманидаги 26-умумтаълим мактабларида ҳам тадбирлар ташкил этилиб, уларда ўқувчиларнинг ижодий кўргазмалари, янги асарлар тақдимотлари, таниқли санъаткорлар билан учрашувлар, маҳорат дарслари, болалар бадиий жамоаларининг концерт дастурлари намойиш этилди.

Жиззахдаги тасвирий санъат фестивалида. Фото: ЎзА

Жиззахдаги тасвирий санъат фестивалида. Фото: ЎзА

Жиззахдаги тасвирий санъат фестивалида. Фото: ЎзА

Жиззахдаги тасвирий санъат фестивалида. Фото: ЎзА

– Мактабимизда турли санъат байрамлари, кўргазма ва кўрик-танловлар ўтказилаётгани ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди Ўзбекистон Бадиий академиясига қарашли вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори Саидаҳмад Сулаймонов. – Бугунги тадбирлар, айниқса, таниқли мусаввирлар, ҳайкалтарош ва наққошлар билан учрашувлар ўқувчиларнинг санъатга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилади.

Жиззахдаги тасвирий санъат фестивалида. Фото: ЎзА

Жиззахдаги тасвирий санъат фестивалида. Фото: ЎзА

Фестивал якунида санъатнинг турли йўналишлари бўйича танловлар ўтказилди. Ўқувчилар ижоди таниқли санъацҳунослар, мутахассислар томонидан баҳоланиб, танлов ғолиблари, фаол иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Қирғизистон
“Росатом” яна бир Марказий Осиё давлатида АЭС қурмоқчи
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Италия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди (фото) 
Маҳаллий
Андижонда ўғли ўлдириб, каналга ташлаб юборилган отанинг мурдаси Фарғонадан топилди