«Барселона» ҳимоячиси Даниэль Алвесга банан отган «Вилярреал» клуби мухлиси полиция томонидан ҳибсга олинди, деб хабар беради El Pais.
26 ёшли Давид Кампаё Лео асосий қоидалар ва жамоатчилик эркинлигига қарши жиноят содир этгани учун қамоққа олинди. Футбол ишқибозига қандай жазо қўлланилиши маълум қилинмаган.
Аввалроқ, «Вилярреал» бу мухлисга жамоа ўйинларига ташриф буюришни бутунлай тақиқлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Даниэль Алвес 27 апрель куни «Мадригал» стадионида ўтказилган Испания чемпионатининг 35-туридан ўрин олган «Вилярреал»га қарши ўйинда ирқчилик руҳида ҳақоратланган эди. Мухлислардан бири унга банан отган, аммо Алвес ўзини йўқотиб қўймай, ўша бананни еб қўйган эди.
Кейинроқ эса машҳур футболчилар Даниэль Алвесни қўллаб-қувватлаш учун банан билан суратга тушган.
Изоҳ (0)