АҚШ жануби ва ўрта ғарбида сўнгги уч кун давомида содир бўлган кетма-кет торнадолар натижасида 35 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабарига таяниб «Кун» маълум қилмоқда.
Қайд этишларича, Арканзас штатида ҳалок бўлганлар сони 15 нафарга етган, Миссисипида эса табиий офат натижасида 12 киши қурбон бўлган.
Бундан ташқари, Алабамада камида уч киши, Аёвада икки, Оклаҳомада эса бир киши ҳалок бўлган. Айни вақтда, яна икки киши қурбон бўлгани ҳақидаги хабар аниқлаштирилмоқда.
«Кун» маълумотига кўра, табиий офатнинг асосий зарбаси 27 апрель, якшанба куни мамлакатнинг марказий ва жанубий қисми – Оклаҳома ва Арканзас штатларига тўғри келган.
Изоҳ (0)