Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида Корея Республикасининг Junior Chamber International — JCI халқаро ёшлар ташкилоти вакиллари, Ча университети қошидаги Pundan Cha госпитали врачлари ва ўзбекистонлик шифокорлар юрагида туғма нуқсони бор болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Тиббий кўрик жараёнида хасталиги аниқланган болалар Ўзбекистон шифохоналари ва Жанубий Корея клиникаларида соғломлаштирилади.
Хорижий тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тиббий кўрик ва муолажалар касалликларнинг олдини олиш, болаларни соғломлаштириш, ўзаро тажриба алмашишда муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, Германиянинг Friedensdorf International халқаро ташкилоти, Жанубий Кореянинг Save the Children халқаро жамғармаси, KOFIH жамғармаси, Ча университети қошидаги Pundan Cha ва Инха университети госпиталларида бемор болалар бепул даволанмоқда.
Изоҳ (0)