Муниса Ризаева ҳамда Жасур Ғойиповнинг тўйи ҳақидаги хабар ва унаштирув маросимидаги суратлар Instagram’дан йўқолиб қолди, деб маълум қилди «Sayyod».
Хабарда таъкидланишича, «Sayyod» нашри ташкил этган «Варрак-шоу»да Муниса Ризаева унаштирув маросимидаги видеолавҳани кўрсатган ва тўй бўлишини тасдиқлаган.
Айни вақтда хонандаларнинг иккаласи ҳам Instagram’даги унаштирув маросимида олинган суратларни ўчирган. Санъат оламида еса тўйнинг тўхтатилиши билан боғлиқ турли миш-мишлар тарқалган.
Муниса Ризаева яқин кунларда «Sayyod»га интервью бериб, барчасига ойдинлик киритишга ваъда берган.
Изоҳ (0)