Федерал судья Жеймс Френсис қарорига кўра, АҚШ ҳукумати бошқа мамлакатлардаги серверларда сақланаётган фойдаланувчилар маълумотларини ҳам талаб қилиб олиши мумкин бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ушбу суд қарори АҚШ ҳукумати ва Microsoft компанияси ўртасидаги судлашувларга тегишлидир. Маълум бўлишича, компания ҳуқуқшунослари ўз мижозларидан бирига тегишли маълумотларни ҳукуматга тақдим этишдан бош тортган, бунга сабаб ахборот Ирландия пойтахти Дублиндаги серверларда сақланган. Ҳукуматни фойдаланувчининг ёзишмалари, банк ўтказмалари ва ҳисоблари қизиқтирган. Суднинг нима сабабдан бунга рухсат бергани номаълумлигича қолмоқда.
Суд қарори бундай турдаги илк қарор бўлгани учун, энди у барча Америка компанияларига нисбатан автоматик равишда қўлланилади.
Изоҳ (0)