АҚШ президенти Барак Обама КХДР Америкага «тўғридан-тўғри таҳдид» солаётганини таъкидлаган. Ренхап агентлигининг маълум қилишича, Обама Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе билан музокаралар ўтказиш мақсадида Сеулга уюштирилган икки кунлик расмий ташрифи чоғида ўз фикрини баён қилган. Оқ уй раҳбари Пхеняннинг бундай провокацион ҳаракатлари Шимолий Кореянинг янада кучлироқ изоляция қилинишига сабаб бўлишини таъкидлаган. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.
Ўз навбатида Пак Кин Хе ҳам Жанубий Корея ва АҚШ КХДР томонидан амалга оширилаётган таҳдидларни тўхтатиш учун барча зарур чораларни қўллашини маълум қилди. «КХДР яқин орада ўзининг тўртинчи ядровий синовини ўтказиши мумкин», — деди Жанубий Корея президенти.
Шунингдек, Жанубий Корея ва АҚШ икки мамлакатнинг ракета ҳужумларига қарши мудофаа тизимини бирлашитиришга келишиб олганлиги эълон қилинди.
Изоҳ (0)