U-19 ёшлар ўртасидаги Osиё Чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон футболчилари Австралия, БАА ҳамда Индонезия вакилларига қарши тўп суради. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
2014 йилнинг 9—23 октябрь кунлари Мянма мамлакатида U-19 ёшлар ўртасидаги Osиё Чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Бугун ушбу мусобақанинг финал босқичига қуръа ташланди ва терма жамоалар гуруҳ босқичидаги рақиблари номини билиб олди.
Қуръага кўра, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси мусобақанинг «B» гуруҳида Австралия, БАА ва Индонезия ёшлар терма жамоаларига қарши тўп сурадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Мянма мамлакати мезбонлик қиладиган Osиё Чемпионатида Сергей Лушан бош мураббийлигидаги 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган ёшлардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этади.
Изоҳ (0)