24—25 апрель кунлари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Роман-герман филологияси факультетида «Битирувчилар ярмаркаси» бўлиб ўтмоқда. Тадбирда иш берувчилар, Тақсимот комиссияси, университет битирувчилари ҳамда устоз-мураббийлар қатнашмоқда, деб хабар беради UzReport.
2014 йил ҳолатига кўра, республика бўйича олий таълим муассасаларини тамомлаб, 2014—2015-ўқув йили учун умумтаълим мактабларига ишга кириши кутилаётган чет тили ўқитувчиларининг умумий сони 1938 нафарни, яъни инглиз тили бўйича 1701 нафар, немис тили 146 нафар, француз тили 87 нафар ва бошқа тиллар бўйича 4 нафарни ташкил этади. Шу давр ичида шартнома имзолаган битирувчилар сони 979 нафарга етди.
Хусусан, Ўзбекистонда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ, олий ўқув юртларида таълимнинг янгича, ўзига хос услублари жорий қилинди. Бу эса ўз навбатида интилувчан ёшларнинг ютуқ ҳамда муваффақиятларга эришишини таъминлаш, жамиятнинг турли жабҳаларида хизмат қиладиган етук малакали мутахассислар тайёрлашда беқиёс аҳамият касб этади, дейилади UzReport хабарида.
Изоҳ (0)