КХДР чоршанба – 23 апрель куни Жанубий Кореяга «Севол» пароми ҳалокати муносабати билан таъзия ижор қилди. «Ренхап» ахборот агентлиги берган хабарларга кўра, мазкур телефонограмма Шимолий Кореянинг Қизил хоч жамияти орқали юборилган.
Жанубий Кореянинг Қизил хоч жамияти эса уни Корея Республикасининг Бирлашув вазирлигига тақдим этган. Таъзияномада КХДР фожиа оқибатида ҳалок бўлган кўп сонли қурбонлар учун чуқур ҳамдардлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, бортида 476 йўловчи бўлган «Севол» пароми 16 апрель куни Жанубий Корея сохиллари яқинида чўкиб кетган этади. 150 киши ушбу фожеа қурбонига айланган, бедарак йўқолганлар сони ҳам деярли шунга тенг. 174 киши, жумладан паром капитани ва бошқарув гуруҳи аъзоларининг аксарияти қутқариб олинган. Йўловчиларнинг катта қисми мактаб ўқувчиларидан иборат бўлган.
1950—1953 йиллардаги қуролли можаролардан кейин КХДР ва Корея Республикаси Тинчлик Битимини имзоламаган ва амалда уруш ҳолатида ҳисобланади.
Изоҳ (0)