Урганч шаҳрини қайта қуриш ва ободонлаштириш ишларига жорий йилда 1,6 триллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб, ёшлар учун бир қатор йирик ўқув бинолари, спорт иншоотлари ва дам олиш масканлари барпо этилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Урганч шаҳридаги Шовот канали бўйида қад ростлаган замонавий хизмат кўрсатиш иншоотлари ва спорт майдончалари ёшларнинг маданий ҳордиқ чиқариши, саломатликларини тиклашига хизмат қилмоқда. Айни пайтда шаҳарнинг Ёшлик массивида ёпиқ манеж мажмуаси, гимнастика зали, 2 спорт зали ва бассейн, баскетбол ва бадминтон марказларининг қурилиши давом эттирилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, 2013 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали янги биноси, талабалар турар-жойи қурилди. «Ёшлар кўли», иккита спорт мажмуаси, шунча мусиқа ва санъат мактаби янгидан бунёд этилди. 21 умумтаълим мактаби ва 7 касб-ҳунар коллежи, 5 умумтаълим мактабининг спорт зали капитал таъмирланди.
Изоҳ (0)