Олинган хабарларга кўра, 2014 йилнинг 23 апрель куни тахминан соат 18 дан 10 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар, Шайхантоҳур кўчаси, 89-уйда жойлашган «Лабзак» бизнес маркази биносининг 1-қаватида табиий газдан нотўғри фойдаланиш натижасида алангаланиш юз бериб, оқибатда маиший газнинг физик чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозирги пайтда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Жабрланган ва жароҳат олганлар ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ (0)