Наманган шаҳрида теннис бўйича қизлар ўртасида Namangan combined ITF Pro Circuit event халқаро турнири бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Биринчи даврада кортга тушган ўзбекистонлик теннисчилардан Нигина Абдураимова ва Сабина Шарипова рақиблари устидан ғалаба қозониб, бош соврин учун курашни давом эттирмоқда.
Нигина Абдураимова сербиялик Барбара Бонични 6:1, 6:4 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Сабина Шарипова ҳиндистонлик Анкита Раинадан 6:3, 7:6 ҳисобида устун келди.
Изоҳ (0)