Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида ўтказилаётган BRD Nastase Tiriac Trophy халқаро турнирининг жуфтлик мусобақаларини ҳам муваффақиятли бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Чехиялик шериги Лукаш Росол билан баҳсларга киришган Денис биринчи босқичда Лукаш Длоухи (Чехия) ва Жонатан Маррей (Буюк Британия) дуэтини 7:6, 7:5 ҳисобида мағлуб этиб, навбатдаги босқичга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин мукофот жамғармаси 485 760 еврони ташкил этган мазкур халқаро турнирнинг яккалик баҳсларини ҳам ғалаба билан бошлади.
Халқаро турнир ғолиб ва совриндорлари 27 апрель куни маълум бўлади.
Изоҳ (0)