Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2014 йилнинг 24—27 апрель кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган «Аллюр» от спорти клубида от спорти бўйича Жаҳон кубогининг Марказий Осиё лигаси биринчи босқич мусобақалари ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Ўзбекистон от спорти федерациясидан маълум қилинишича, мазкур мусобақада ўзбекистонлик моҳир чавандозлар билан бирга Озарбайжон, Арманистон, Украина, Россия, Ўзбекистон, Қозоқистон, Туркманистон ва Тожикистон спортчилари еттита дастур бўйича ўз чиқишларини намойиш этади.

Мусобақада юртимиз шарафини Ғайрат Назаров, Владимир Шмелев, Умид Комилов, Исажон Содиқов, Иброҳим Йўлдошев каби жами 25 нафар етакчи чавандозимиз ҳимоя қилади.

Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи 22—25 май кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилса, учинчи босқичи эса 1—5 июль кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ўтказилади.

Маълумот учун. 24 апрель куни соат 16:00 да «Аллюр» от спорти клубида Жаҳон кубоги саралаш босқичи мусобақалари олдидан матбуот анжумани ўтказилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Геноцидда гумонланаётган эркак, соҳилга чиқиб қолган ўлик акула, Россия кунига тайёргарлик — 9 июнь суратлари 
Қозоғистон
Қозоғистонда йирик ўрмон ёнғини: 3 киши ҳалок бўлди, Тўқаев ёнғин зонасига боради (видео)
Дунё
Медведев АҚШнинг бошқа мамлакатлардаги ҳарбий амалиётларини санаб ўтди ва Оқ уйни “жим бўлишга” чақирди