Шимолий Корея телевидениеси Ким Чен Иннинг болалиги акс этган, аввал ҳеч қаерда кўрсатилмаган фотосуратларини намойиш этди, дея хабар бермоқда USA Today маълумотига таяниб «Кун». Суратлар телевидение орқали КХДР ҳарбий-ҳаво кучларига бағишланган концерт дастури трансляция қилинаётганида кўрсатиб ўтилган.
Фотосуратларда ёш Ким ҳарбий либосда, шунингдек, самолёт штурвалида акс этган. Ушбу суратлардаги Ким Чен Иннинг ёши нечада эканлиги номаълум. Шунингдек, суратлар айнан қаерда олингани ва уларни ҲҲК вакиллари учун тадбир ташкилотчиларига ким тақдим этгани ҳақида ҳам маълумотлар йўқ.
Разведка маълумотларига кўра, Ким Чен Ин бошланғич таълимни Швейцарияда олган – у ерда унинг ҳақиқий шахси сир тутилган. Ҳужжатларда у Пак Ин номи билан қайд этилган бўлиб, асосан баскетболга қизиққан ва сиёсат билан умуман иши бўлмаган.
Кейинроқ эса Ким Чен Иннинг фарзанди Ким Ир Сен номли университетда алоҳида дастур бўйича таълим олган.
Изоҳ (0)