Қарши шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасидаги «Фючерс» ҳамда Халқаро теннис федерацияси (ITF) мусобақалари тақвимига кирувчи хотин-қизлар халқаро турнирлари якунланди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Хотин-қизлар ўртасидаги халқаро теннис турнирининг жуфтлик баҳсларида ўзбекистонлик Албина Хабибулина украиналик Анастасия Василева билан ҳамкорликда ўйнаб, бош совринни қўлга киритди.
Иккинчи рақамда сараланган мазкур жуфтлик финалда россиялик теннисчилар Екатерина Бичкова ва Вероника Кудерметова устидан 2:6, 7:5, 10:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Яккалик баҳслари чехиялик Тереза Смиткованинг ғалабаси билан якунланди.
«Фючерс» турнирининг яккаликлар баҳсида россиялик Роман Сафиуллин ғолибликни қўлга киритган бўлса, жуфтликлар ўртасида полшалик Петр Гадомский ва Адам Мажрович бош совринга сазовор бўлди.
Ушбу мусобақаларда ўзбекистонликлар билан бирга Беларус, Буюк Британия, Венесуэла, Голландия, Греция, Ирландия, Польша, Руминия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ҳиндистон каби давлатлардан келган теннисчилар ғолиблик учун куч синашди.
Изоҳ (0)