Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида хотин-қизлар ўртасида ўтказилган ФИДЕ Гран-Присининг тўртинчи босқичи мусобақалари ниҳоясига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова 11 имкониятдан 4 очко жамғарди ва дунёнинг 12 нафар етакчи шахматчиси орасида 10-ўринни эгаллади.
Хитойлик Хоу Ифан 11 имкониятдан 8,5 очко жамғариб ФИДЕ Гран-Присининг тўртинчи босқичида биринчи ўринни эгаллади.
Қуйида барча спортчиларнинг жамғарган очколари ва эгаллаган ўринлари берилган:
- Хоу Ифан (Хитой) – 8,5 очко
- Олга Гиря (Россия) – 7 очко
- Александра Костенюк (Россия) – 6,5 очко
- Катерина Лагно (Украина) – 6 очко
- Анна Музичук (Словения) – 6 очко
- Нана Дзагнидзе (Грузия) – 5,5 очко
- Антоанета Стефанова (Болгария) – 5,5 очко
- Чжао Сюе (Хитой) – 5 очко
- Анна Ушенина (Украина) – 5 очко
- Нафиса Мўминова (Ўзбекистон) – 4 очко
- Татяна Косинсева (Россия) – 3,5 очко
- Батчимег Тувшинтугс (Мўғилистон) – 3,5 очко
Изоҳ (0)