Украинанинг импортёрлари Қримга автомобиль ва уларнинг эҳтиёт қисмларини етказиб беришни тўхтатиб қўйди. «RIА Novosti» агентлиги мазкур баёнот «Автодель» жамоаси гуруҳи Михаил Смолянов томонидан берилганини қайд этмоқда. Смолянов берган маълумотларга кўра, яриморолдаги автомобиль бизнеси соҳаси яқин давр мобайнида бутунлай тўхтаб қолиши мумкин.
Қрим автодилерларининг бугунги кундаги товарлар заҳираси умуман йўқ. Россиядан етказиб бериш масаласи ҳануз ҳал қилинмаган. Ўз навбатида, хорижий автоконцернлар ҳам автомобиль ва уларнинг деталларини тўғридан-тўғри сотишдан бош тортмоқда.
Натижада юзлаб автокорхоналар фаолиятига якун ясалиши, минглаб кишилар ишсиз қолиши мумкин. Бундан ташқари, автомобиль эҳтиёт қисмларининг тақчиллиги туфайли автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаларида ҳам иш тўхтаб қолиши эҳтимолдан холи эмас.
2014 йилнинг 16 март куни яриморолда бўлиб ўтган референдум натижаларига кўра, Россия Федерацияси таркибига қўшилган Қримда Украина билан иқтисодий муносабатлар узилиб қолди. Жумладан, Қримдаги Украина банклари амалда ўз фаолиятини тўхтатиб қўйди.
Бундан ташқари, 14 апрелдан бошлаб Украина Шимолий Қрим канали орқали сув етказиб беришни ҳам чеклаб қўйди. Натижада мазкур ҳудудда сув ресурсларига бўлган эҳтиёж тўлиқ қондирилмаяпти.
Изоҳ (0)