Суриядан кимёвий қуролларни олиб чиқиш амалиёти яқин кунларда якунига етади, дея хабар бермоқда «ITAR-TASS» ахборот агентлиги маълумотига таяниб «Кун».
Бу ҳақда 19 апрель, шанба куни берилган БМТ ва Халқаро кимёвий қуролни тақиқлаш (ХКҚТ) ташкилотининг ҳамкорликдаги миссияси махсус мувофиқлаштирувчиси Сигрид Каагнинг баёнотида маълум қилинган.
«Ҳозиргача кимёвий қуролнинг 80 фоизи Суриядан олиб чиқилди ва йўқ қилинди. Тезкорлик билан иш олиб боряпмиз, иш давом этмоқда», – деб ёзади Кааг Twitter’даги саҳифасида.
Аввалроқ, ХКҚТ ўтган ҳафта давомида Суриядаги кимёвий қуролларнинг 72 фоизи йўқ қилингани ҳақида хабар берган эди.
Изоҳ (0)