Ҳасан Руҳоний Эроннинг гендер тенглигини таъминлаш бўйича ўз сиёсатини изчил давом эттиришини таъкидлади. 20 апрель – Аёллар миллий байрамида нутқ сўзлар экан, Эрон Президенти «аёлларнинг ижтимоий фаоллигини таҳдид сифатида қабул қилаётганларга» танқидий муносабат билдириб, ҳукуматнинг ҳар доимгидек гендер тенглигини таъминлаш борасида собитқадамликни сақлаб қолишини билдирди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Аёллар жамиятда тенг имкониятлардан фойдаланиши, тенг ҳимоя ва ижтимоий ҳуқуққа эга бўлишлари лозим», — дея таъкидлади Президент ўз чиқишида. «Ислом қонунларига кўра, эркак – кучли жинс вакили эмас, аёллар ҳам – ожиз жинс вакили эмаслар».
Афсуски, мамлакатнинг диний ҳукумати раҳбари оятуллоҳ Али Ҳомений мутлақо бошқача фикрда. Вазиятга изоҳ берар экан, Ҳомений гендер тенглиги «Ғарбнинг энг катта хатоларидан бири» эканини таъкидлади. Шунинг билан бирга, у аёлларнинг иш билан бандлиги масаласига ҳеч қандай қаршилиги йўқлиги, лекин «асосий масала» – аёлларнинг кундалик ҳаёт ва оиладаги ролини асло унутиб бўлмаслигини айтган.
Изоҳ (0)