Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги кўчалардан бирини Россия президенти Владимир Путин шарафига номлаш таклиф қилинди. Бу ҳақда «AKIpress» хабар бермоқда.
Ушбу таклиф Қирғизистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби, Айтматов номидаги халқаро мукофот соҳиби Нурлан Абдиқадировдан чиққан, деб ёзади «Кун».
Россиянинг Қирғизистон иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган йўналиши асрнинг энг ёрқин сиёсий етакчиси ҳисобланган президент Владимир Путин олиб бораётган Россия ташқи сиёсати билан чамбарчас боғлиқ. Қирғизистон ривожидаги унинг тарихий хизматларини ҳисобга олиб, Бишкек шаҳридаги марказий кўчалардан бири Владимир Путин номи билан аташни таклиф қиламан, — деди Абдиқадиров.Агар номини ўзгартиришга бирор кўча топилмаса, Нурлан Абдиқадиров ўз отаси – Жалил Абдиқадиров номи билан аталадиган кўчани Владимир Путин исми-шарифи билан аташни таклиф қилмоқда. Айни вақтда, Абдиқадиров номи билан отаси туғилиб ўсган Қоракўл шаҳридаги кўчалардан бирини аташни тавсия қилган.
Изоҳ (0)