Америкалик 16 ёшли ўсмир бола Сан-Хоседан Гавайи оролларига учган самолёт шассисида Тинч океанининг ярмини кесиб ўтишнинг уддасидан чиққан, дея хабар беради Associated Press агентлиги маълумотларига таяниб «РИА Новости».
АҚШ Федерал тергов бюросининг маълум қилишича, ушбу воқеа якшанба куни содир бўлган. Ўсмирни Гавайи оролларидаги Мауи аэропортининг қуруқликдаги хизмати ходимлари пайқаб қолишган. Кислород тақчиллиги ўта юқори бўлган 11 километрдан баланд қатламда учган самолёт шассисида бола жон сақлаб қола олган.
Кейинчалик маълум бўлишича, ўсмир Сан-Хосе аэропорти тўсиқларидан ошиб ўтиб, самолёт шассисига ўрнашиб олган. Бола ўз оиласидан қочиб кетиш мақсадида бундай қарорга келган. Эндиликда у меҳрибонлик органлари ихтиёрига топширилди.
Инсон самолёт шассисида қандай қилиб учиши мумкин? 9 июнь куни 20 ёшли румин йигит Вена—Лондон йўналишида ҳаракатланаётган Бирлашган Араб Амирликларининг ҳукумат самолёти шассисида учган. Унга ҳавонинг ёмонлиги қўл келган. Лайнер чақмоқлар туфайли пастроқ учишга мажбур бўлган. Самолёт «Хитроу» аэропортига қўниши билан «норасмий вакил» шасси люкидан кичик яра-чақалар ва бироз музлаган ҳолатда чиқиб келган.
Изоҳ (0)