Ўзбек эстрадаси вакили Райҳон ўзининг янги «Асалим мани» (қўшиқ номи ўзгартиришларсиз келтирилган — муҳаррир) дея номланган таронасига видеоклип суратга олди, деб хабар беради Popcorn.uz.
Хабарда таъкидланишича, янги тарона мусиқасини шахсан Райҳоннинг ўзи басталаган. Аранжировка Зафар Қодиров томонидан тайёрланган. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, мазкур тарона Райҳон ижоди учун кутилмаган мавзуда яратилган. Бироқ клип мавзуси ва ғояси ҳозирча расман ошкор этилмаган.
Видеоклип United Soft студияси томонидан суратга олинган. Клипни суратга олиш жараёни акс этган расмлардан янги композиция Райҳон ҳаётида кутилаётган янгилик билан боғлиқлиги кўринади.
Изоҳ (0)